Реклама керак, мутахассис эса йўқ
5–10 млн сўм/ой
Штатдаги таргетолог қиммат
Тажрибали мутахассис кичик бизнеснинг бутун реклама бюджетидан кўпроқ сўрайди.
Скриншот ҳисобот ўрнига
Пул қаерга кетаётгани кўринмайди
Ҳисобот — скриншотлар. Бир лид неча сўмга тушгани ва қайси реклама ишлаётгани ноаниқ.
Қидириш учун ойлар
Яхши мутахассисни топиб бўлмайди
Яхшилари банд, ёмонлари бюджетни ёқиб юборади. Текшириш ҳам вақт ва пул талаб қилади.
Бу қандай ишлайди
Мақсадни тасвирланг
Нимани ва ким учун илгари сурмоқчи эканингизни оддий тилда ёзинг — маркетолог билан ёзишаётгандек.
АИ кампанияни йиғади
Стратегия, аудитория, матн ва креативлар — бир неча дақиқада, эълон намуналари билан тайёр.
Ишга тушириш ва натижалар
Тасдиқланг — кампания Meta Ads'га чиқади, натижалар эса тушунарли график ва жадвалларда кўринади.
Битта тариф, яширин тўловларсиз
Реклама бюджети нархга кирмайди — уни тўғридан-тўғри Meta'га ўзингиз тўлайсиз ва миқдорини ўзингиз белгилайсиз.
Стандарт
1 ой
700 000 сўм
6 ой
3 500 000 сўм
583 333 сўм/ой
12 ой
6 500 000 сўм
541 667 сўм/ой
- 20 тагача фаол кампания
- 3 тагача реклама аккаунти
- Ойига 600 та AI-генерация
- 5 тагача жамоа аъзоси
Кўп сораладиган саволлар
Meta реклама аккаунти керакми?
Facebook саҳифангиз бўлса, кабинетни бепул очиш мумкин — буни қандай қилишни кўрсатамиз. Facebook саҳифаси бўлмаса, реклама умуман ишга тушмайди — бу Meta талаби, бизники эмас.
Реклама бюджетини кимга тўлайман?
Тўғридан-тўғри Meta'га — суммаси ва тўлов усулини ўз реклама кабинетингизда ўзингиз белгилайсиз. Биз бу пулга тегмаймиз.
Маълумотларим ва лидларимни ким кўради?
Фақат сиз ва Scaliooai'даги жамоангиз. Meta'га кириш токени шифрланган ҳолда сақланади ва ҳеч кимга берилмайди.
Рекламани истаган пайт ўзим тўхтата оламанми?
Ҳа — кампанияни тўхтатиш ва қайта ишга тушириш кабинетда битта тугма, кутиш шарт эмас.
Қайси бизнеслар учун мос?
Ўзбекистондаги товар ёки хизмат сотадиган, Facebook ва Instagram рекламасидан лид олишни хохлайдиган кичик ва ўрта бизнес учун.